Пригожин Путиннинг таклифини рад этди
"Вагнер" ҳарбий гуруҳи раҳбари Россия президентининг ушбу гуруҳ фаолияти ҳақидаги таклифини рад этди.
Евгений Пригожин бошчилигидаги "Вагнер" ҳарбий гуруҳининг қисқа исёни ва баъзи шаҳарлар ва транспорт линияларини ўз назоратига олганидан сўнг, Россия президенти Владимир Путин телевидение орқали қилган чиқишида бу қўзғолонни мамлакат орқасига пичоқ уриш деб атади.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтнинг хабар қилишича, Россия президенти Владимир Путин “Вагнер” гуруҳи раҳбари Евгений Пригожин унинг ушбу гуруҳ аьзоларига Россия армиясидаги бўлинма таркибида хизмат қилишига рухсат бериш ҳақидаги таклифини рад этганини маьлум қилган.
Россия президенти қўшимча қилди: Вагнер гуруҳига ташкилотчилик ҳаётини давом эттириш ва Россияда хизмат қилиш имконияти берилди, лекин Пригожин буни қабул қилмади.
Шу билан бирга, Беларус "Вагнер" гуруҳи аъзолари ўз аскарларининг бир қисмини Минскнинг жануби-шарқий ҳарбий ҳудудида ҳарбий тайёргарликдан ўтказаётганини эълон қилди.
Беларус ҳарбийларини Вагнер гуруҳи тайёрлаётган пайтда Россия Мудофаа вазирлиги ўтган чоршанба куни гуруҳ ўз қуролларини мамлакат армиясига топшираётганини эълон қилган.