Москвада Украина учувчисиз самолётининг ҳужуми олди олинди
Россия Мудофаа вазирлиги баёнотида, бу давлатнинг пойтахти Москвада Украина учувчисиз учоқлари ҳужуми зарарсизлантирилганини эълон қилди.
Эрон Телерадиокомпаниясининг Ўзбек сайтининг хабар беришича, Россия Мудофаа вазирлиги баёнотида эьлон қилинди:Душанба куни эрталаб Украинанинг иккита учувчисиз самолёти электрон қуроллар ёрдамида уриб туширилди.
Ушбу баёнотда айтилишича, ушбу дрон ҳужуми қурбонлар ва жиддий зарар келтирмаган.
Шу муносабат билан, Москва мери Сергей Собянин эълон қилди:Маҳаллий вақт билан эрталаб соат тўртда иккита нотурар жой биносига учувчисиз самолёт ҳужуми уюштирилди.
Ахборот манбаларининг Москва транспорт департаментига таянган ҳолда хабар беришича, Россия пойтахти Москва туманлари аҳолиси портлаш овозини эшитган ва вайрон қилинган учувчисиз самолётнинг қисмлари қулаган Комсомолский проспектида ҳаракатланиш тақиқланган.
Ушбу кўча Россия Мудофаа вазирлиги бинолари яқинида жойлашган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия Украина билан уруш жабҳаларида можаро авж олган бир пайтда Кремл саройига учувчисиз самолёт ҳужумининг олдини олганини маьлум қилганди.
Кремл саройи матбуот хизмати, шунингдек, Киев Кремл саройига учувчисиз самолёт ҳужуми уюштириб, Россия президенти Владимир Путинни ўлдиришга унинганини маьлум қилди.