Москва: Биз Украина ҳужумларига кескин жавоб бериш ҳуқуқини ўзимизда сақлаб қоламиз
(last modified Wed, 26 Jul 2023 11:24:12 GMT )
июл 26, 2023 16:24 Asia/Tashkent
  • Москва: Биз Украина ҳужумларига кескин жавоб бериш ҳуқуқини ўзимизда сақлаб қоламиз
    Москва: Биз Украина ҳужумларига кескин жавоб бериш ҳуқуқини ўзимизда сақлаб қоламиз

Россия Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Украинанинг Қрим ва Москвага қарши уюштирган терактларига кескин жавоб бериш зарурлигини таъкидлади.

Эрон Телерадиокомпаниясининг Ўзбек сайтининг хабар беришича, бу ҳақда Россия ТИВ матбуот котиби Мария Захарова маблум қилди:Москва Украинанинг Қрим ва Москвага қарши уюштирган терактларига кескин жавоб бериш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади.

Россиялик дипломат Украинанинг сўнгги ҳужумлар ҳақида, 17 июл куни Қрим кўпригига ҳужум бўлганини таъкидлади. 24 июл куни Украинанинг иккита учувчисиз учоқлари Москвадаги нишонларга ҳужум қилишга уринди. 17 та дрон Қримдаги объектларга ҳужум қилишга уринди.

Захарова қўшимча қилди: Россия ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари ва электрон уруш тизимлари бу ҳужумларни муваффақиятли қайтарди. Эслатиб ўтамиз, 20 июл куни эрталаб Украина учувчисиз самолёти Қримнинг Задолное қишлоғига ҳужум қилган ва афсуски, қурбонлар бўлган, 14 ёшли қиз ҳалок бўлган эди.

Душанба куни эрталаб Қрим вилояти раҳбари Украинанинг сўнгги ҳужумини эълон қилди ва эълон қилди:Ярим оролни нишонга олиш учун минтақага юборилган Украина армиясининг 17 та учувчисиз самолёти Россия ҳаво мудофааси томонидан йўқ қилинди.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби ўз баёнотини давом эттирди ва қўшимча қилди:Россия Тергов қўмитаси ушбу жиноятларнинг барчасини чуқур текширмоқда. Жиноятчилар албатта аниқланади ва жазоланади. Биз қатъий жавоб чораларини кўриш ҳуқуқини ўзида сақлаб қоламиз.

Ёрлиқ