Украинанинг Ростовга ракета ҳужуми оқибатида камида 15 киши жароҳат олди
Россия Мудофаа вазирлиги Украина С-200 ракетаси ёрдамида Ростов ҳудудини нишонга олганини маълум қилди.
Эрон Телерадиокомпаниясининг Ўзбек сайтининг хабар беришича, жума куни Россия Мудофаа вазирлиги маьлум қилишича, Киев режими С-200 ракетаси билан Ростовдаги Таганрог вилоятининг турар-жой инфратузилмасини нишонга олди.
Россия Мудофаа вазирлиги эълонига кўра, бу Украина ракетаси Таганрог вилоятида уриб туширилган ракетанинг қисмлари йўқ қилинганидан кейин Россия ҳаво мудофаа тизимлари томонидан аниқланган ва тутиб олинган.
Россия фавқулодда бир неча соат олдин Таганрог вилояти марказида жума куни кечқурун содир бўлган портлаш натижасида 15 киши жароҳатланганини эълон қилди.
Ушбу портлашдан кейин бир қанча автомобилларга зарар етган ва портлаш жойи яқинидаги биноларнинг ойналари ҳам синган.