Россия ва Африка ўртасидаги иккинчи учрашув якунланди
(last modified Sat, 29 Jul 2023 08:48:35 GMT )
июл 29, 2023 13:48 Asia/Tashkent
  • Россия ва Африка ўртасидаги иккинчи учрашув якунланди
    Россия ва Африка ўртасидаги иккинчи учрашув якунланди

Россия ва 49 Африка давлати раҳбарлари ва вакилларининг иккинчи учрашуви якунлангандан сўнг, Африка Иттифоқи раҳбари эълон қилди:Россия президенти Владимир Путин Украинадаги урушни тугатиш учун ечим топмоқчи.

Россия ва Африканинг 49 давлати раҳбарлари ва вакиллари иштирокидаги иккинчи Россия-Африка иқтисодий ва гуманитар форуми жума куни кечқурун баёнот чиқариш билан ўз ишини якунлади. Унда Жаҳон савдо ташкилоти тузилмасини ислоҳ қилиш зарурлиги таъкидланди; Томонлар 2023-2026 йилларга мўлжалланган икки томонлама ҳамкорлик дастурини ҳам тасдиқладилар.

Азали Усмоний

Африка Иттифоқининг муваққат президенти Азал Усмоний Санкт-Петербургда шундай деди:Владимир Путин музокараларга тайёрлигини маьлум қилди, Украина томонининг позицияси қандай бўлишини кўрамиз.

Россиянинг Африкага ёрдам бериш, ўқитиш ва инсон ресурслари салоҳиятини кучайтириш мажбуриятини қадрлашимизни таъкидлаган Усмоний қўшимча қилди:Россия ғалаба қозонса гўё Африка ютади.

 

Санкт-Петербургдаги ушбу учрашувда Путин шундай деди:Биз Украина инқирозини ҳал қилиш ва у билан жиддий шуғулланиш учун Африка тинчлик режасини олқишлаймиз ва ҳурмат қиламиз; Барча низолар музокаралар йўли билан ҳал қилиниши керак. Аммо муаммо шундаки, улар биз билан музокара қилишдан бош тортмоқда.

 

Кейин Россия Президенти Африка етакчиларига мурожаат қилиб, уларнинг далдасини қўшиб қўйди:“Аниқроғи, яқин уч-тўрт ой ичида биз Буркина-Фасо, Зимбабве, Мали, Сомали, Марказий Африка Республикаси ва Эритрея давлатларининг ҳар бирига 25-50 минг тонна донни текин беришга тайёрмиз. – Бу маҳсулотларни бепул етказиб берамиз.