Путин қора рўйхатга киритилган хорижликларнинг активларини музлатиш ҳақидаги буйруқ имзолади
(last modified Sat, 05 Aug 2023 05:28:54 GMT )
август 05, 2023 10:28 Asia/Tashkent
  • Путин қора рўйхатга киритилган хорижликларнинг активларини музлатиш ҳақидаги буйруқ имзолади
    Путин қора рўйхатга киритилган хорижликларнинг активларини музлатиш ҳақидаги буйруқ имзолади

Россия президенти Владимир Путин жума куни қора рўйхатга киритилган хорижликларнинг активларини музлатиш тўғрисидаги қонунни имзолади.

Эрон Телерадиокомпаниясининг Ўзбек сайтининг хабар беришича, мазкур қонун матнига кўра, қора рўйхатга киритилган хорижий ҳукуматлар, хорижий ташкилотлар ва фуқаролар, фуқаролиги бўлмаган шахслар, жумладан юридик шахсларнинг мулклари музлатилади.

Аввалроқ Россия Миллий хавфсизлик кенгаши раҳбари ўринбосари Дмитрий Медведев Москва АҚШ, Европа Иттифоқи ва Россия билан дўстона муносабатларга эга бўлмаган бошқа юрисдикцияларда рўйхатдан ўтган компанияларнинг активларини музлатиб қўйиши ва миллийлаштириши мумкинлигини маьлум қилганди.

Украинага ҳужум бошланганидан бери Ғарб давлатлари Россия Марказий банкининг хориждаги 330 миллиард доллардан ортиқ активларини мусодара қилди.

Халқаро ҳуқуққа кўра, мамлакат мулки Хавфсизлик Кенгашида овоз бериш, Халқаро Суд қарори ёки урушдан кейинги келишув асосида мусодара қилиниши мумкин.

Ёрлиқ