август 09, 2023 12:32 Asia/Tashkent

Россия армиясининг ҳаво ҳужумига қарши мудофааси Украина армиясининг Россия пойтахти яқинидаги позициялари томон ҳаракатланаётган иккита дронини йўқ қилди ва уриб туширди.

Эрон Телерадиокомпаниясининг Ўзбек сайтининг хабар беришича, Москва мери Сергей Собянин ва Россия Мудофаа вазирлиги бугун (чоршанба) Украина армиясининг икки учувчисиз учоқлари Москвага етиб боришга уринаётганда уриб туширилганини маьлум қилган.

Россия расмийларининг қайд этишича, Киевнинг теракт уюштиришга уриниши натижасида қурбонлар ва вайроналар йўқ.

Россия Мудофаа вазирлиги маьлумотларига кўра, тунда Киев режимининг Москва вилояти узра учувчисиз самолёт ёрдамида теракт уюштиришга уриниши олди олинди. Ҳар иккала дрон ҳам ҳаво мудофааси томонидан йўқ қилинган.

Собяниннинг сўзларига кўра, дронлардан бири Россия пойтахти жанубида ҳалокатга учраган, иккинчиси эса Москвани Белоруссия чегараси билан боғловчи М1 трассасида йўқ қилинган.

Россия расмийлари ҳодиса ва фойдаланилган дронларнинг тури ҳақида қўшимча маьлумот бермади.

Ижтимоий тармоқларда тарқатилган видеода дронлардан бирининг ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими томонидан урилган пайти эканлиги тахмин қилинмоқда. Афтидан, видеокузатув камераси томонидан тасвирга олинган ушбу қисқа клипда ёруғлик ва портлашларни кўриш мумкин.

Шу ҳафтанинг якшанбасида Москвага ҳужум қилмоқчи бўлган яна бир дрон йўқ қилинди ва бу ҳужум натижасида қурбонлар ва вайроналар йўқ эди.

Ёрлиқ