Россия кучлари Украина армиясининг қарши ҳужумларини қайтарди
Россия Мудофаа вазирлиги Украина армиясининг можаронинг турли ўқларида қарши ҳужумларини эълон қилди.
Россия Мудофаа вазирлиги чоршанба куни Донецк, Краснолиманский ва Купянский ўқларидаги ҳарбий амалиётлар чоғида рус қўшинлари Украина армиясининг 13 та қарши ҳужумини қайтарганини ва 705 га яқин украиналик аскари ҳалок бўлганини маьлум қилди.
Россия Мудофаа вазирлиги эьлонига кўра, ушбу ҳарбий операция давомида рус кучлари 3 та танк ва иккита М-777 тизимини, 3 та зирҳли техникани, 3 та танк ва битта М-777 артиллерия тизимини ҳамда Украина армиясининг Америка радарини йўқ қилган.
Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Мария Захарова маьлум қилди:Ғарб давлатларининг Украинага хавфсизлик кафолати бериш ҳақидаги ваьдалари ва баёнотлари бемаьни ва асоссиздир.
Мария Захарова, шунингдек, сиёсий ва мафкуравий боши берк кўчага тушиб қолгани сабабли, Европа Иттифоқи ҳозирда ҳеч нарсани, ҳатто бевосита Иттифоқ доирасида мавжуд бўлган масалаларни ҳам кафолатлай олмаслигини айтди.
Россия Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Алексей Зайцев Москвада ўтказган матбуот анжуманида Ғарбнинг бу давлатга нисбатан душманона сиёсатини ва Ғарбнинг Украинадаги урушга нисбатан интервенцион ёндашувини танқид қилди.
АҚШнинг Украинадаги уруш баҳонасида бу давлатга берган кассетали ўқ-дорилар қурбонлар сонини кўпайтирмоқда, баьзи давлатлар ҳам АҚШнинг бу ҳаракатидан норозилигини билдирди.