АҚШнинг турли шаҳарларида ўлим билан тугайдиган отишмаларда 6 нафар инсон ҳаётдан кўз юмди
(last modified Mon, 14 Nov 2016 13:37:40 GMT )
ноябр 14, 2016 18:37 Asia/Tashkent
  • АҚШнинг турли шаҳарларида ўлим билан тугайдиган отишмаларда 6 нафар инсон ҳаётдан кўз юмди

Америка қўшма штатларининг турли шаҳарларида ўлим билан тугайдиган отишмаларда 6 нафар инсон ҳаётдан кўз юмди ва ярадор бўлди

Америка қўшма штатларининг турли шаҳарларида ўлим билан тугайдиган отишмаларда 6 нафар инсон ҳаётдан кўз юмди ва ярадор бўлди. СНН телеканла тарқатган хабарга кўра, Американинг 53-полициячиси Денис Валас якшанба куни Калифорния штатининг марказида шубҳали автобомилни тўхтатиб кўздан кечираётган пайтда, Девид Мачадо томонидан бошига қарата ўқ отиши натижасида ҳалок бўлди. Ушбу хабарга биноан, қуролланган шахс қўлга олинган ва полиция ҳам ушбу ҳодиса юзасидан тергов ишларини бошлаб юборди. Якшанба куни Флорида штатининг Жексон Вил шаҳридаги озиқ-овқат савдо дўкони рўпарасида ҳам отишма содир этилиши натижасида, уч нафар киши ўлдирилди ва яна икки киши оғир тан жароҳати олди. Охирги тарқатилаётган ҳисоботлар ва статистика маълумотларига кўра, 2016 йилнинг бошидан ҳозирга қадар Америка қўшма штатларининг турли нуқталарида 50 минг маротаба отишмалар содир этилган.