Энергия инқирози Вьетнамга 1 ярим миллиард долларга яқин зарар келтирди
(last modified Fri, 11 Aug 2023 12:22:08 GMT )
август 11, 2023 17:22 Asia/Tashkent
  • Энергия инқирози Вьетнамга 1 ярим миллиард долларга яқин зарар келтирди
    Энергия инқирози Вьетнамга 1 ярим миллиард долларга яқин зарар келтирди

Энергетика соҳасидаги инқироз Вьетнам мамлакати иқтисодиётига бир ярим миллиард долларга яқин зарар етказди.

Ветнам мамлакати Самсунг ва  Apple каби йирик компанияларнинг асосий таъминот занжири марказларидин бири ҳисобланади.

Веьтнам энергияга бўлган эҳтиёжининг ярмини гидроэнергетикага боғлиқ, бироқ май ва июнь ойларида кучли жазирама мамлакат дарёлари ва гидроэнергетика ҳавзаларида сувнинг кескин камайишига сабаб бўлди.

Жаҳон банки Вьетнамда мисли кўрилмаган иссиқлиқ тўлқини ва май ва июнь ойларида қурғоқчилик сабаб электр таъминотидаги узилишлар мамлакат иқтисодиётига 1 миллиард 4 юз миллион доллардан кўпроқ зарар келтирганини маълум қилди.

Жаҳон банки шунингдек саноат минтақаси бўлган Веьтнам шимоли электр таъминотидаги кенг миқёсдаги узилишлардан энг кўп иқтисодий зарар кўрган деб эълон қилди.

Вьетнам шимолида ҳам фаолият юритувчи баъзи компания ва заводлар электр таъминотининг тўсатдан узилиши сабаб  10 фоиздан кўпроқ зарар кўрган.

Жаҳон банки ҳам Ветнам иқтисодиётига қарйиб бир ярим миллиард доллар юқотиш мамлакат ялпи миллий маҳслулотларига ўндан 3 қисмини ташкил этганини маълум қилди.