Гавайи штатидаги ўрмон ёнғинлари қурбонлари сони 67 кишига етди
Гавайи штатидаги ўрмонларда назорациз ёнғин ҳозиргача 67 кишининг ҳаётига зомин бўлди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Гавайи губернатори Жош Грин жума куни CНН телеканалига берган интервюсида қурбонлар сони яна ошишини кутаётганини айтди.
АҚШ президенти Жо Байден ҳам ёнғинни “катта фалокат” деб эьлон қилди ва жабрланган ҳудудларга федерал ёрдам кўрсатишни буюрди.
Ушбу ҳодисада қурбонлар сони 2018-йилда Калифорния штатида 85 киши ҳалок бўлган ёнғинлардан кам.
АҚШ Миллий об-ҳаво хизмати “Дора” тўфони сабаб бўлган шамоллар Гавайи штатида кучли ўрмон ёнғинларига сабаб бўлганини маьлум қилди.
Ҳисоб-китобларга кўра, ушбу ёнғин туфайли 1700 дан ортиқ бинолар вайрон бўлган.