август 15, 2023 14:13 Asia/Tashkent
  • Ўрта ер денгизи ҳалокатли йўли орқали Европага борадиган бошпана изовчилар сони ортмоқда
    Ўрта ер денгизи ҳалокатли йўли орқали Европага борадиган бошпана изовчилар сони ортмоқда

Ғарб ОАВлари тарқатган хабарида бу йил ҳалокатли Ўрта Ер денгизини кесиб ўтиб, Европага етиб борган қочқинлар сони сезиларли даражада ошганини хабар қилди.

Швецариянинг "SRF"  хабарига кўра жорий йил Италия ИИВ бу мамлакатга қайиқда 96 минг 300 дан ортиқ киши ўтганлигини тасдиқлади ва бу рақам  ўтган йилнинг шу даврида  тахминан 45 минг 700 эди.

Ҳафта охирларида қочқинларни олиб кетаётган бир нечта қайиқ ҳам Ўрта ер денгизи, ҳам Ла Манш бўйида яна чўкиб кетди ва натижада бир неча киши ҳалок бўлди.

Ўз мамлакатларида хавфсизлик ва иқтисодий муаммоларга дуч келган африкалик муҳожирлар ва бошпана изловчилар яхши шароитларга эришиш умидида одам савдолариниг қайиқларига чиқишади ва улар Атлантика океани ёки Ўрта Ер денгизининг хавфли йўли орқали Европа қитъасига боришга ҳаракат қилишади.

Бутунжаҳон муҳожирлар ташкилоти жорий йилнинг ўзида Шимолий Африкадан Ервопага келишга уринган 1800 киши денгизда чўкиб кетганини маълум қилди.

Ёрлиқ