август 20, 2023 10:12 Asia/Tashkent
  • Россия ҳаво мудофааси Украина ракета ҳужумига қарши курашди
    Россия ҳаво мудофааси Украина ракета ҳужумига қарши курашди

Шанбага ўтар кечаси Россия Мудофаа вазирлиги баёнот бериб, мамлакат ҳаво мудофаасининг Қрим осмонида Украина ракета ҳужумига жавобини эьлон қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Россия Мудофаа вазирлиги баёнотида шундай дейилган:Украина кучлари шанба оқшомида Қримни нишонга олиш учун ўзгартирилган С-200 зенит-ракетасини қўллаган. Аммо Россия ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари бу ракетани Қримга борадиган йўлда тутиб, уриб туширди.

Баёнотда қўшимча қилинади:Ушбу ракета ҳужуми қурбонлар ва талофатларга олиб келмади.

Аввалроқ Россия Мудофаа вазирлиги Киев 12-август куни С-200 зенит-ракета мажмуалари ёрдамида Қрим кўпригига икки марта ҳужум қилишга уринганини, бироқ бу ракеталар ҳам Россия ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари томонидан тутиб олингани ва уриб туширилгани ҳақида хабар берган эди.

Айни пайтда, Россия Миллий хавфсизлик кенгаши раҳбари ўринбосари Медведевнинг айтишича, агар Украина билан уруш йиллар ва ҳатто ўнлаб йиллар давом этса, Москванинг уни давом эттиришдан бошқа чораси йўқ:Бу йўлда бизда битта танлов бор, бу охир-оқибатда биз қоламиз ёки улар қолади.

Ёрлиқ