АҚШ Марказий разведка бошқармаси ва Федерал қидирув бюроси Гуантанамо қамоқхонасида қийноқлардан фойдалангани тасдиқланди
(last modified Sun, 20 Aug 2023 10:05:52 GMT )
август 20, 2023 15:05 Asia/Tashkent
  • АҚШ Марказий разведка бошқармаси ва Федерал қидирув бюроси Гуантанамо қамоқхонасида қийноқлардан фойдалангани тасдиқланди

АҚШ ҳарбий суди судясининг ҳукми шуни кўрсатадики, Марказий разведка бошқармаси (CИА) ва АҚШ Федерал полицияси (ФҚБ) Гуантанамо маҳбусларидан иқрор олиш учун қаттиқ қийноқлардан фойдаланади.

АФП хабарига кўра, Кубанинг Гуантанамо қамоқхонасидаги АҚШ ҳарбий суди судяси Ланни Акоста айтади:Саудиялик маҳбус Абдулраҳим Ал-Наширийнинг тан олишлари Марказий разведка бошқармаси (CИА) ва АҚШ Федерал полицияси (ФҚБ) томонидан йиллар давомида олиб борилган тазйиқлар натижаси бўлган.

2000-йил 12-октабрда УСС Коулга ҳужумни режалаштирганликда айбланган 58 ёшли Ал-Наширий ва 2001-йил 11-сентабрда “Ал-Қоида” террорчилик гуруҳи томонидан АҚШга уюштирилган ҳужумда иштирок этганликда айбланган беш киши алоҳида-алоҳида ҳибсга олинди  ва бу давлатнинг Марказий разведка бошқармаси (CИА) қора сайтлари орқали Таиланд ва Полша каби давлатларга ўтказилган. бу ерда улар қийноққа солинган, жумладан, сунъий чўкиш (сув билан бўғилиш ҳисси пайдо бўлиши) ва жисмоний калтакланган.

Бу олти киши Гуантанамо қамоқхонасига ўтказилгандан кейин яна ёмон муносабатга дучор бўлган.

2023 йил июн ойида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ўз ҳисоботида Гуантанамо қамоқхонасида Абдулраҳим Ал-Наширийга нисбатан Қўшма Штатларнинг муомаласи инсон ҳуқуқларини очиқдан-очиқ бузиш эканлигини эълон қилди.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Ўзбошимчалик билан ҳибсга олишлар бўйича ишчи гуруҳи саудиялик маҳбус Абдул Раҳим Ал-Наширий 20 йилдан ортиқ вақтдан бери ўзбошимчалик билан ҳибсда сақланганини маьлум қилди. Бу гуруҳ Абдулраҳим Ал-Наширийнинг жисмоний ва руҳий саломатлиги ҳақида ҳам хавотир билдирган.

Ёрлиқ