Киевга 19 та Ф-16 қирувчи самолётларини жўнатилди
Украина урушида Ғарбнинг уруш алангалатишлари ортидан Дания Бош вазири Метт Фредриксен мамлакат Украинага 19 та Ф-16 қирувчи самолётини юборишини маълум қилди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Дания бош вазири якшанба куни шундай деган: “Умид қиламанки, Украинага янги йилда олтита, келаси йили яна саккизта, қолган беш нафар қирувчи эса 2025-йилда етказилади”.
Украина президенти Владимир Зеленский якшанба куни қурол-яроғ ёрдамини олиш учун Данияга борди. У Даниядан олдин Голландияга ташриф буюрган эди.
Голландия расмийлари билан учрашувдан сўнг Владимир Зеленский ушбу мамлакатнинг 42 та Ф16 қирувчи самолёти Украинага топширилишини эьлон қилди.
Яна бир янгилик, Украина ҳарбий-денгиз кучлари Россиянинг Қора денгизда барча турдаги ракеталар билан жиҳозланган 5 та кемасини жанговар режимда сақлаб қолганини маьлум қилди. Украина ҳарбий-денгиз кучлари маълум қилди:"Қора денгизда Россиянинг бешта кемаси жанговар режимда, жумладан, тўртта ракетага эга крейсер калибрли қанотли ракета ташувчиси ва Азов денгизидаги кема."