Шимолий Корея қанотли ракетасини муваффақиятли синовдан ўтказди
Шимолий Корея марказий ахборот агентлиги душанба куни эрталаб кемада стратегик қанотли ракеталар синови муваффақиятли ўтказилгани ҳақида хабар берди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, ушбу ракета синови Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин иштирокида ва назоратида ўтказилган.
Ушбу синовнинг мақсади "кўрсатилган кема ва унинг ракета тизимининг жанговар самарадорлигини" текширишдир.
Шунингдек, ушбу кема денгизчиларининг "ҳақиқий урушда ҳужумчи миссиясини" бажаришда кўрсаткичларини ошириш ушбу синовнинг яна бир мақсади эди.
Айни пайтда Жанубий Корея разведка хизмати яқинда мамлакат парламентига тақдим этган ҳисоботида Шимолий Корея узоқ масофали ракеталар ва жосуслик суньий йўлдошларини учириш каби қурол синовларининг янги босқичига тайёрланаётганини даьво қилди.
Шимолий Корея Қўшма Штатлар ва унинг минтақадаги иттифоқчилари мамлакатга қарши бузғунчи ва кескинликни келтириб чиқарувчи ҳаракатларни тўхтатмагунча, Пхенян ўз ҳудудини ҳимоя қилиш учун ҳарбий қудратини оширишини бир неча бор эьлон қилган.