Лавров: БРИКС гуруҳи янги дунё тартибининг устунига айланиши керак
(last modified Mon, 21 Aug 2023 14:29:36 GMT )
август 21, 2023 19:29 Asia/Tashkent
  • Лавров: БРИКС гуруҳи янги дунё тартибининг устунига айланиши керак
    Лавров: БРИКС гуруҳи янги дунё тартибининг устунига айланиши керак

Россия ТИВ раҳбари БРИКС гуруҳи янги дунё тартибиниг устунига айланиши зарурлигини таъкидлади.

Спутник сайтининг хабар қилишича, Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров БРИКС гуруҳи янги, адолатли ва кўп қутбли дунё тартибининг устунларидан бирига айланишига тайёрлигини билдириб, бу гуруҳнинг мақсади нафақат мавжуд кўп томонлама механизмларни алмаштириш балки янги коллектив гегемонга айланмасликдир деб изоҳлади.

Лавров ўз сўзларида  БРИКС банки ё ўзи Янги тараққиёт банки, бу гуруҳнинг шартли валюта захиралари,  тўлов механизмларини такомиллаштириш, ўзаро ҳисоб-китобларида миллий валюталарнинг ролини ошириш бу гуруҳнинг устувор йўналишларидадир ва бу масалалар 22-24 август кунлари Жанубий Африканинг Йоханесберг шаҳрида бўлиб ўтадиган БРИКС саммитида муҳокама қилинади деб қўшимча қилди.

Ҳозирда БРИКС гуруҳи Бразилия, Россмия, Ҳиндистон, Хитой ва Жанубий Африкадан иборат.