БРИКС саммитида Хитой ва Россия президентлариниг виртуал нутқи
(last modified Wed, 23 Aug 2023 05:37:17 GMT )
август 23, 2023 10:37 Asia/Tashkent
  • БРИКС саммитида Хитой ва Россия президентлариниг виртуал нутқи
    БРИКС саммитида Хитой ва Россия президентлариниг виртуал нутқи

Хитой савдо вазири томнидан ўқиб эшиттирилган бу мамлакта президенти Си Цзинпиннинг Жанубий Африкада ўтказилётган БРИКС блоки йиғилишида сўзлаган виртула нутқида янги совуқ уруш бошланиши ҳақида огоҳлантирилган.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Хитой президенти ўз нутқида инсоният жамияти жуда муҳим босқичга етиб бормоқда ва тинчлик ва барқарорликни сақлаш ёки янги совуқ уруш тубига тушиш ҳақида қарор қабул қилиши керак деб айтди.

У шунингдек ҳеч бир давлат янги совуқ уруш ёки бошқа муаммони истаймади лекин улар барқарор тинчлик ваг глобал хавфсизликка эга дунёни хохлайдилар деб изоҳлади.

Хитой президети дунёда кўп томонлама асосларни мустаҳкамлаш зарурлигига ишора қилиб БРИКС саммити жуда муҳим ва катта мувафаққиятларга эришиши мумкинлигини истисно қилмади.

Бугун Россия президенти  Владимир Путин ҳам БРИКС саммитидаги виртуал нутқида Ғарб давлатларининг Москва ҳукуматига қарши санкцияларни танқид қилар экан, бу ноқонуний санкциялар Россия учун жаҳон бозорида тўсиқ яратишини айтди.

Россия президенти сўзларининг бошқа қисмида Ғарб томонидан киритилган ноқоунний санкциялар Россия иқтисодиётига тўсқилик қилган бўлса-да, иқтисодиёти ривожланмоқда деб маълу қилди.

У шунингдек БРИКСга аъзо давлатлар ўратсида доллардан воз кечиш тенденцияси аниқ ва АҚШ долларининг савдодаги улуши пасаймоқда деб таъкидлади.

Владимир Путин ўз сўзларида, иқтисодий муносабатларимиздаги де-долларизациянинг қайтарилмас жараёни тезлашмоқда ўзаро банк муносаатлари ҳамда пул- молиявий назоратнинг самарали механизмларини ўрнатиш бўйича саъй-ҳаракат давом этмоқа деб қўшимча қилди.

Россия, Хитой, Бразилия, Ҳиндистон ва Жанубий Африкаданиорат БРИКС блоки  бу ҳафта Жанубий Африканинг Йоханесбург шаҳрида ўтказиладиган йиллик саммитидан фойдаланиб глобал қудратини  ошириш учун кўпроқ аъзоларни жалб иқлиш жараёнини бошлайди.