БРИКС гуруҳи халқаро савдода миллий валюталардан фойдаланиш муҳимлигини таъкидлади
(last modified Thu, 24 Aug 2023 13:06:06 GMT )
август 24, 2023 18:06 Asia/Tashkent
  • БРИКС гуруҳи халқаро савдода миллий валюталардан фойдаланиш муҳимлигини таъкидлади
    БРИКС гуруҳи халқаро савдода миллий валюталардан фойдаланиш муҳимлигини таъкидлади

БРИКС гуруҳи раҳбарлари Жанбий Африкадаги саммитининг якуний баёнотида халқаро ва ўзаро савдода миллий валюталардан фойдаланишни қўллаб- қувватлашини эълон қилди.

Эрон телерадиокоммпаинясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, БРИКС гуруҳининг якуний баёнотида бу гуруҳ ва унинг бизнес ҳамкорликларнинг халқаро савдо молиявий биржаларида миллий валюталардан фойдаланишни рағбатлантириш муҳимлигини қўшимча қилди.

БРИКС гуруҳига аъзо давлатлар етакчилари шунингдек ЖСТ-Жаҳон савдо ташкилоти қоидаларига асосланган очиқ ва адолатли халқаро тизимни яратиш тарафдори эканини яна бир бор таъкидлади.

Бу гуруҳнинг 15-йиғилиши баёнотида БРИКС етакчилари ривожланаётган мамлакатларга салбий ва таъсир кўрсатадиган бир томоналма чоралар қўланилишидан хавотир ҳам билдирди.

Ушбу блокка аъзо давлатлар  шунингдек аъзо даватлар ва бутун дунё мамлакатлари озиқ-овқат хавфсизлигини ошириш учун қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорликни кучайтириш тарафдори эканлигини билдирдилар.

Баёнотда БРИКС гуруҳига аъзо давлатлар Украинадаги можароларни тинч йўл билан ҳал этиш ва ихтилофни диалог ва дипломатия йўли билан ҳал қилишни жумладан бу борада Африка ташаббусини қўллаб-қувватладилар.

Баёнотнинг бошқа бир қисмида БРИКС гуруҳи аъзолари Эроннинг ядровий муаммосини тинч ва дипломатик йўли билан ҳал қилиш зарурлигини маълум қилдилар.

БРИКС гуруҳига аъзо бўлган давлатлар ҳам Комплекс ҳаракат режаси тўлиқ жонлантириши ва самарали амалга оширилиигша умид қилдилар.

Мазкур баёнотда Эрон Ислом республикаси ва Саудия Арабистони  ўртасидаги дипломатик муносабатларнинг қайта тикланиши олқишланди. Мулоқот ва дипломатия орқали кескинликни пасайтириш ва келишмовчиликларни бартараф этиш минтақада стратегик маънода тинч-тотув яшашнинг кафили эканлигини ҳам таъкидланди.

БРИКС гуруҳига аъзо мамлакатлар ҳам БМТнинг хусусан ушбу ташкилотнинг Хавфсизлик Кенагишининг  янада демократик ва самаралироқ бўлиши учун ислоҳотлар ўтказишни қўллаб-қувватлади.