Пхенян мудофаа қудратини оширишга урғу бермоқда
Шимолий Кореянинг БМТдаги вакили бу давлат томонидан суньий йўлдош учирилишини ўз суверенитетини ҳимоя қилишдан келиб чиққан ҳолда мудофаа чораси сифатида баҳолади.
Эрон телерадиокомпаниясининг Ўзбек тилидаги сайтининг хабар беришича, бир неча кун аввал Шимолий Корея “Малигёнг-1” ҳарбий разведка суньий йўлдошини учирди. Аммо сунъий йўлдош кўтарувчи ракетада техник носозлик туфайли операция муваффақиятсизликка учради.
Шимолий Кореянинг БМТ Хавфсизлик кенгаши йиғилишидаги вакили Ким Сонг мамлакат мудофаа қобилиятини ошириш қатьиятини таькидлади:Пхенян томонидан яқинда учирилган суньий йўлдош қўшни давлатлар хавфсизлигига зиён етказмади.
Пхенян расмийлари жорий йилнинг октабр ойида коинотга ҳарбий разведка йўлдошини учиришга учинчи уриниш амалга оширилишини маьлум қилди.
31-май куни Шимолий Корея “Колйма-1” сун’ий йўлдош ракетаси ёрдамида “Малигёнг-1” номли биринчи ҳарбий разведка суньий йўлдошини учирди. Аммо бу ракета ҳам техник носозлик туфайли учирилганидан бир неча дақиқа ўтиб Жанубий Корея сувларига қулаган.
Пхенян ҳар доим Вашингтон мамлакат тизимини ағдариш бўйича ўзининг душманлик сиёсатига чек қўймагунча, ўз мудофаа дастурини ишлаб чиқишдан қайтмаслигини айтиб келади.