Россия пойтахти яқинида жанговар дрон йўқ қилинди
Россия пойтахти Москва мери ушбу шаҳар яқинида жанговар учувчисиз дрон йўқ қилинганини эълон қилди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Россия пойтахти Москва мери Сергей Собянин маьлум қилди:Бу мамлакат ҳаво мудофааси душанба куни ушбу мамлакат яқинида жанговар учувчисиз самолётни йўқ қилди. Сергей Собянинга кўра, дастлабки маьлумотларга кўра, ушбу жанговар учувчисиз самолётнинг йўқ қилиниши қурбонлар ва талофатларга сабаб бўлмаган.
Шу муносабат билан Москва Фавқулодда Хизматлар ташкилоти баёнот берди ва эълон қилди:Душанба куни эрталаб Россия пойтахти ҳудудига жанговар дроннинг яқинлашиши муносабати билан вақтинча ёпилганидан сўнг Внокова, Домодедово ва Жуковский аеропортлари қайта иш бошлади ва бу аеропортларга кирувчи ва чиқувчи рейслар нормал ҳолатга қайтди.
Охирги ҳафталарда Украина Москвада бир неча учувчисиз ҳужум уюштирди, уларнинг бир қисми Россия ҳаво мудофаа тизимлари томонидан йўқ қилинди.
Яна бир янгилик шундаки, Россия Мудофаа вазирлиги якшанбага ўтар кечаси баёнот бериб, бу давлатнинг “Сухой-30” қирувчи самолёти Қора денгиз узра учаётган Америка дронини тутиб олгани ҳақида маьлум қилди.