Озарбойжон республикаси армияси томонидан Арманистоннинг учувчисиз учоғи уриб туширилди
ноябр 15, 2016 19:03 Asia/Tashkent
-
Озарбойжон республикаси Мудофаа вазирлиги
Озарбойжон республикаси Мудофаа вазирлиги тарқатган ҳисоботида бу мамлакат ҳарбий кучлари томонидан Арманистон армиясига тегишли учувчисиз учоқларидан бирини нишонга олингани ҳақида хабар тарқатди.
ИРНА тарқатган хабарига кўра, Арманистон армияси ушбу учувчисиз учоғи кеча баҳсли Қорабоғ минтақасидаги Тартар тумани йўналишида жойлашган Озарбойжон республикаси армиияси бўлинмалари марказлари осмонида пайдо бўлиши заҳотиёқ озарбойжонлик ҳарбий кучлари томонидан уриб туширилган.
Араминистон армиясига тегишли ушбу пилотсиз учоқ шундай бир ҳолда шароитда уриб туширилганки, 60 минг ҳарбийлари иштирокида Озарбойжон республикаси армиясининг ҳарбий машғулотлари давом этмоқда.
Ёрлиқ