сентябр 03, 2023 14:56 Asia/Tashkent
  • Франция Ички ишлар вазирлиги: Бу мамлакатда ҳар уч кунда бир аёл ўлдирилади
    Франция Ички ишлар вазирлиги: Бу мамлакатда ҳар уч кунда бир аёл ўлдирилади

Франция Ички ишлар вазирлиги бу мамлакатда эр-хотинларнинг қотиллиги ортиб бораётганига эътибор қаратди:Франсияда ўртача ҳар уч кунда бир аёл ўлдирилади.

Франциянинг БФМ телеканали маълумотларига кўра, Франция Ички ишлар вазирлигининг бугун шанба куни эълон қилинган "ер-хотинлар ўртасидаги зўравонлик ўлими" бўйича янги тадқиқотига кўра, бу мамлакатда эр-хотинлар ўртасидаги қотиллик 45 фоизга ошган.

Франция Ички ишлар вазирлиги эълон қилган статистик маълумотларга кўра, 2022 йилда бу мамлакатда эр-хотинлар ўртасида зўравонлик билан ўлим бўйича 145 та ҳолат қайд этилган ва 118 нафар француз аёли эрлари ёки собиқ эрлари томонидан ўлдирилган.

Бу Францияда кўп йиллардан буён аёлларни ўлдириш сонининг камаймаган бир вазиятга тўғри келмоқда.

Францияда аёл ўлими сўнгги йилларда аёллар хавфсизлигини таъминлашда фуқаролик ҳуқуқларининг бузилишига қарши норозиликнинг муҳим сабаби бўлди.

Франция Аёллар Жамғармаси бу масала атрофида тузилган норозилик гуруҳларидан биридир.

Бу жамғарманинг фикрича, Франция ҳукуматининг зўравонликни жиловлаш борасидаги саъй-ҳаракатлари аёллар хавфсизлигини таъминлаш учун етарли эмас.

Ёрлиқ