20 лик гуруҳининг 18-саммити бошланди
(last modified Sat, 09 Sep 2023 08:33:16 GMT )
сентябр 09, 2023 13:33 Asia/Tashkent
  • 20 лик гуруҳининг 18-саммити бошланди
    20 лик гуруҳининг 18-саммити бошланди

Деҳли шаҳрида йигирмалик гуруҳига аъзо мамлакатлар раҳбарларининг икик кунлик саммити бошланди.

Эрон телерадиокомпаниясининг саммитида 20 лик гуруҳига аъзо раҳбарларидан ташқари яна 9 давлат -Бангладеш, Миср, Маврикий, Нигерия, Нидерландия, Испания, БАА, Уммон ва Сингапур раҳбарлари ҳам талкиф қилинган. Бу саммитининг мавзуси " Бир юрт, бир оила, бир келажак".

Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди ушбу саммитининг барча иштирокчилари бутун дунёда тинчликни таъминлаш мақсадида ҳаракат қилишларини иддао қилди.

Хитой ва Россия президентлари Си Цзинпин ва Владимир Путин  ҳам 20 лик саммитида иштирок этишмади. Россия ТИВ  раҳбари Сергей Лавров ва ХХР бош вазири Ли Цзян ўз мамлакатлари номидан йиғилишда қатнашмоқда.

Ҳиндистон ушбу саммитни ўтказиш учун махсус хавфсизлик чораларни кўрди.

Деҳли шаҳрининг кириш йўллари ва шаҳарнинг муҳим нуқталарида патрул хизмат кучайтирилди айниқса 20лик саммити ҳудуди атрофида снайперлар ва бошқа қурувлик кучлар жойлаштирилди.

Ҳиндистон ОАВ бугун огоҳ манбаларга таяниб, Деҳлида бўлиб ўтган  G20 саммитининг якуний баёнотининг тўлиқ матни тайёрланганини хабар қилди.

Манбага кўра, аъзо давлатлар раҳбарлари геосиёсий масалаларни ҳисобга олмаганда асосан Россиянинг Украинага бостириб кириши бўйича келишиб олган.