сентябр 09, 2023 14:19 Asia/Tashkent
  • Украина армияси Россия табиий газини Туркияга ўтказувчи қувурлар тармоғига таҳдид қилмоқда
    Украина армияси Россия табиий газини Туркияга ўтказувчи қувурлар тармоғига таҳдид қилмоқда

Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров кечанги суҳбатида бу мамлакатнинг Туркия ва Европанинг бир қисмига табиий газ ташийдиган икки қувур линияси Украина томонидан таҳдид остидадир деб хабар қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Бангладешга сафар билан Росси ТИВ раҳбари Сергей Лавров  Украина кучлари "Туркстрим" ва Булвастрим қувурлари атрофида патруллик қилаётган ҳарбий кемага ҳужум қилишга уринди деб эълон қилди.

Россия ТИВ раҳбари Сергей  Лавров  Россия Қора денгиздаги бу ҳудудларини ҳимоя қилиш учун патрул бўлинмаларни юборгани чунки худди   Норд Стрим қувурлар линиясини портлаганидек Украина бу қувурларни портлатиб юборишга уринаётганини кўрсатувчи маълумотлар бор деб таъкидлади.

Бошқа хабарга кўра,  БМТ Бош котиби кеча  Деҳлидаги 20 лик гуруҳи йиғилиши бошланганидан олдин ўтказган матбуот анжуманида, икки томон яъни Украина ва Россия ҳамон можарони давом эттиришда қатъий эканини айтиб яқин келажакда урушни тугатиш учун тинч йўл билан ҳал қилишни тасасвур қилишни иложи йўқ деб таъкидлади.

Бир суткада Украина ҳарбийларининг Донецк, Кобянск, Краснилиман ва Херсон жанубидаги ўқидаги рус қўшинларининг позицияларига қарши кммида 21 та ҳужум амалиёти қайтарилди.

Россия қўшинларининг Киев армиясининг юқорида айтиб ўтилган ўқларидаги ҳужумлари билан тўқнашуви пайтида 630 дан ортиқ украиналик аскарлар ҳалок бўлди ва уларнинг катта миқдордаги жанговар техникаси йўқ қилинди.

Ёрлиқ