ШҲТга аъзо давлатлар қўшма машғулотлар ўтказишади
(last modified Sat, 09 Sep 2023 10:00:07 GMT )
сентябр 09, 2023 15:00 Asia/Tashkent
  • ШҲТга аъзо давлатлар қўшма машғулотлар ўтказишади
    ШҲТга аъзо давлатлар қўшма машғулотлар ўтказишади

Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси раиси ўринбосари, ШҲТга аъзо давлатларнинг қўшма аксилтеррор машғулотлари 2024 йилда Хитойда бўлиб ўтишини хабар қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг Қозоғистон тудей сайтига таяниб хабар қилишича, Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси ўринбосари, ШҲТ минтақавий аксилтеррор тузилмаси кенгашининг 40-йиғилиши якунлангани сарҳисоб қилиб кенгаш терроризм, экстремизм ва сепаратизмга қарши курашиш бўйича аввал қабул қилинган ечимларни амал ошириш масаласини муҳокама қилди деб изоҳлади.

Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси ўринбосари Руслан Сисембаев бу урашувда терроризмни молиялаш каналларини бостириш ва фош этиш ҳамда ноқонуинй қурол савдосига қарши курашиш соҳасидаги ҳамкорлик муҳокама қилинганига тўхталиб интернетдан террористик ва экстремистик мақсадларда фойдаланишнинг олдини олиш мақсадида қўшма аксилтеррор машғулотлари ўтказилади қўшимча қилди.

Сисембав шунингдек ШҲТ аъзоларининг экстремизм мафкураси тарғиботига йўл қўймаслик бўйича қўшма ҳамкорлик дастури бошланганини маълум қилиб ШҲТ минтақавий аксилтеррор тузилмаси  кенгашининг наватдаги йиғилиши Хитойда ўтказилиши режалаштирилган деб аниқлик киритди.