сентябр 11, 2023 18:43 Asia/Tashkent
  • Покистон расмийси: \
    Покистон расмийси: \"ТТП\" жангарилари Афғонистондан Покистонга ҳужум қилишди

Покистон муваққат ҳукумати ички ишлар вазирининг маълум қилишича, “Теҳрик-е-Толибон Покистон” (ТТП) жангарилари Афғонистондан Покистонга ҳужум қилган.

Эрон телерадокомпаниясинминг ўзбек тилидаги сайтнинг хабар қилишча, Покистон ички ишлар вазири Сарфараз Аҳмад Бугти Исломободдаги матбуот анжуманида шундай деди:“Теҳрик-е-Толибон Покистон” (ТТП) жангарилари Афғонистон тупроғидан фойдаланган ҳолда Покистоннинг “Хайбар-Пахтунхва” вилоятининг “Читрал” ҳудудига ҳужум қилди.

Покистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Мумтоз Заҳра Балоч шундай деди:Афғонистондан келаётган хавфсизлик таҳдидлари туфайли “Торхам” чегара ўтиш пункти ёпилган, аммо Читралда ТТП жангарилари ва Покистон армияси ўртасидаги можаро олтин кундан бери давом этмоқда.

Покистон армиясининг маълум қилишича, Читралга ҳужумда Афғонистоннинг Нуристон ва Кунар вилоятларидаги ТТП жангарилари иштирок этган.

Покистон Ташқи ишлар вазирлиги ҳам Афғонистоннинг Исломободдаги элчисини ушбу ҳужум ва “Торхам” чегара пунктидаги можарога норозилик сифатида чақирган.

Шу нуқтаи назардан, Покистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Мумтоз Заҳра Балоч хоним бугун (душанба) баёнот берди ва эълон қилди:Исломобод Афғонистон Толибон ҳукуматидан Покистон хавотирларини тушунишини, Покистоннинг ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилишини ва Афғонистон тупроғидан Покистонга қарши терактлар учун майдонча сифатида фойдаланилмаслигини таъминлашини кутади.

Айни пайтда Кобул Покистоннинг афғон тупроғидан бу давлатга қарши фойдалангани ҳақидаги айбловларини ҳамиша рад этиб келади ва ҳеч кимга афғон тупроғидан бошқа давлатларга қарши фойдаланишига рухсат бермаслигини таъкидлайди.

Ёрлиқ