Грузияда Америка ҳарбий базасини ташкил этиш рад этилди
Грузия Мудофаа вазирлиги Вашингтоннинг Грузияда Америка ҳарбий ҳаво базасини ташкил этиш таклифи ҳақидаги мухолифат телеканали томонидан эълон қилинган маълумотларнинг ҳақиқатини рад этди.
Грузия мухолифатига алоқадор телеканал чоршанба куни шундай даъво қилди:Россиянинг Украинадаги ҳарбий можароси бошланишидан бир неча ой олдин Грузияга ташриф буюрган АҚШ мудофаа вазири Ллойд Остин мамлакатнинг ҳукмрон партиясига Грузияда хорижий ҳарбий базани ташкил этиш бўйича музокараларни бошлаш кераклигини таклиф қилди.
Россия Элиум ҳисоботига кўра; Грузия Мудофаа вазирлиги чоршанба куни (кеча) баёнот бериб, Америка томонининг Грузия ҳудудида ҳарбий авиабазани ташкил этиш таклифи ҳақида берилган маълумот сиёсий майдонга алоқадор томонлар томонидан кўтарилганини маълум қилди.
Грузия Мудофаа вазирлиги қўшимча қилди; Айрим оммавий ахборот воситалари ва маълум сиёсий қарашларга эга одамлар дезинформация кампаниясини бошлаш учун бундай миш-мишларни тарғиб қилишади.