Россия томонидан 10 дан ортиқ Украина дронларини йўқ қилинди
Россия Мудофаа вазирлиги Қрим ярим ороли узра Россия ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари томонидан Украинанинг 10 дан ортиқ учувчисиз учоқларини йўқ қилганини маълум қилди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Россия Мудофаа вазирлиги бугун эълон қилган баёнотида:Мамлакат ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари Украина учувчисиз учоқларининг Қрим ярим ороли узра ҳужумини зарарсизлантирди ва Украинанинг 11 та учувчисиз самолётини йўқ қилди.
Россия Мудофаа вазирлиги ушбу баёнотда шундай деди:Шунингдек, Украина ҳарбийлари Қора денгиздаги рус эскадриясига учта дрон билан ҳужум қилди, улар Россия ҳарбий кемаси Васил Байков томонидан йўқ қилинди.
Бу баёнотда айтилишича, кеча, чоршанба куни Украина томонидан Қрим ярим оролининг жануби-ғарбидаги Севастопол шаҳридаги кема таъмирлаш хизмати ҳудудига 10 та қанотли ракета учирилган ва улардан 7 таси Россия ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари томонидан тутиб олинган.
Украина қанотли ракеталари таъмирланаётган иккита кемага тегди, Россия Мудофаа вазирлиги ҳужумдан кейин кемалар таъмирланганини эълон қилди.
Охирги ҳафталарда Украина Россияга қарши бир неча дрон ҳужумларини амалга оширди, уларнинг аксаряти йўқ қилинди.