Озарбайжон Республикаси Қорабоғдаги ҳарбий амалиётларини тўхтатди
(last modified Wed, 20 Sep 2023 13:08:42 GMT )
сентябр 20, 2023 18:08 Asia/Tashkent
  • Озарбайжон Республикаси Қорабоғдаги ҳарбий амалиётларини тўхтатди
    Озарбайжон Республикаси Қорабоғдаги ҳарбий амалиётларини тўхтатди

Озарбайжон Республикаси Мудофаа вазирлиги Тоғли Қорабоғ ҳудудида ҳарбий амалиётлар тўхтатилганини маьлум қилди.

Эрон телерадиокоманиясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Озарбайжон Республикаси Мудофаа вазирлиги маьлум қилди:Тоғли Қорабоғда ҳарбий амалиётларни тўхтатиш бўйича келишувга эришилди ва ҳужумлар маҳаллий вақт билан соат 13:00 да тўхтатилади.

Тоғли Қорабоғ расмийлари ҳам ўт очишни тўхтатиш келишуви ва Россия тинчликпарвар қўмондонлигининг таклифларини қабул қилганликларини маьлум қилди.

Аввалроқ Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев мамлакатнинг Тоғли Қорабоғ минтақасига ҳужумларини тўхтатиш ва Арманистон билан музокараларни давом эттиришни арман кучларини қуролсизлантириш ва бу ҳудуддан олиб чиқиб кетиш шарти деб ҳисоблаган эди.

Айни пайтда, Франсия илтимосига кўра, БМТ Хавфсизлик кенгаши Тоғли Қорабоғ минтақасидаги янги можароларни кўриб чиқиш учун навбатдан ташқари йиғилиш ўтказмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ушбу ҳарбий ҳужумда 27 киши ҳалок бўлган, 210 дан ортиқ киши жароҳат олган, улардан 12 нафари бола.