сентябр 22, 2023 16:20 Asia/Tashkent
  • Арманистон ТИВ раҳбари: Тоғли Қорабоғга уюштирилган сўнги ҳужумда 200 киши ҳалок бўлди
    Арманистон ТИВ раҳбари: Тоғли Қорабоғга уюштирилган сўнги ҳужумда 200 киши ҳалок бўлди

Арманистон ТИВ раҳбари ўз сўзларида Озарбойжон республикаси армиясининг Тоғли Қорабоғдаги сўнгги операцияси ортидан 200 дан ортиқ одамлар жумладан тинч аҳоли қурбон бўлди деб эълон қилди.

Эслатиб ўтамиз, 19-сентябр куни Озарбойжон республикаси ҳудудида жойлашган асосан арманлар истиқомат қиладиган Тоғли Қорабоғ вилоятида кескинлик  кучайган эди. Тоғли Қорабоғдаги ҳарбий амалиётларни изоҳлаб, Боку " маҳаллий аксилтеррор чоралари" ни бошлаганини иддао қилиб арман қўшинларини минтақадан чиқариб юборишни талаб қидди.

Ереван бу иддаоларга жавобан Қорабоғда арман қўшинлари йўқлигини эълон қилиб бу ҳудудда содир бўлган воқеаларни "Бокунинг кенг кўламли босқинчилик ҳаракати" деб атади.

Озарбойжон Республикаси Мудофаа вазирлиги 20-сентябр Россия тинчликпарвар гуруҳи воситачилигида " антитеррор чораларни" ни тўхтатиш бўйича келишувга эришилганини эълон қилди.

Арманистон ташқи ишлар вазири, Арарат Мирзаиян БМТ Хавфсизлик кенгашининг Тоғли Қорабоғдаги вазиятни кўриб чиқишга қаратилган йиғилишида бу ҳақда хабар қилди.

Боку ҳукуматининг Қорабоғ минтақасида бошлаган ҳарбий амалиётида тинч аҳоли, аёллар, болалар ва қариялардан иборат  200 дан ортиқ инсон ҳалок бўлди ва  400 дан ортиқ оадмлар яраланди деб аниқли киритди, Арарат Мирзаиян. 

Арманистон ТИВ раҳбарига кўра бу ҳарибй ҳужум натижасида 10 мингдан ортиқ инсонлар ҳам мажбуран кўчирилган ва бошқа жойларга борган.

Ёрлиқ