Халқаро жиноий суд раҳбари Россия қидирувга берилганлар рўйхатига киритилди
Россия эълонига кўра, Халқаро жиноий суд раҳбари ушбу давлатнинг қидирувга берилганлар рўйхатида киритилган.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Россия бугун, 25 сентябр, душанба куни маълум қилди:Россия президенти Владимир Путинни ҳибсга олмоқчи бўлган Халқаро жиноий суд раҳбари Пиотр Хофманский қидирувга берилганлар рўйхатида киритилган.
Россия Ички ишлар вазирлигининг маълумотлар базасида эълон қилинган хабарда шундай дейилган:поляк Пиотр Жозеф Хофманский Россия Федерацияси Жиноят кодексининг моддаси бўйича қидирувга берилган.
Вазирлик Халқаро жиноий суд раҳбарига қўйилган айблар тафсилотларини маълум қилмаган.
Март ойида Гаага суди Путинни “болаларни Украинадан Россияга ноқонуний ва мажбуран олиб ўтиш” айблови билан ҳибсга олиш учун ордер берган эди.
Россия аввалроқ Халқаро жиноий суд прокурори Карим Хон ва бир неча судьяни ҳибсга олишга ордер берган эди.