АҚШнинг Пекинга қарши янги айбловларига Хитой муносабат билдирди
Хитой Ташқи ишлар вазирлиги ўз баёнотида АҚШни ёлғон гапиришда ва Пекинга қарши фактларни бузиб кўрсатишда айблади.
Хитой Ташқи ишлар вазирлигининг баёноти АҚШ Давлат департаментининг Хитой бутун дунё бўйлаб ёлғон маълумот тарқатиш учун миллиардлаб доллар сармоя киритгани ҳақидаги сўнгги ҳисоботига жавобан эълон қилинди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Хитой Ташқи ишлар вазирлигининг якшанба кунги баёнотида ҳатто АҚШ Ташқи ишлар вазирлигининг сўнгги ҳисоботининг ўзи ҳам ёлғон маълумот эълон қилингани, чунки у фактларни бузиб кўрсатиш мақсадида чоп этилгани таъкидланган.
Баёнотда Қўшма Штатлар глобал ахборот маконидан ҳарбий фойдаланишни биринчи бўлиб ихтиро қилган ва таклиф қилган давлат эканлигини эслатиб, қўшимча қилинади:АҚШ дезинформация манбаи ва идрок урушини бошқариш марказидир.
Ушбу баёнотда таъкидланган:Қўшма Штатлардаги баъзилар, агар улар етарлича ёлғон ишлаб чиқсалар, улар ахборот урушида ғалаба қозонишларига ишонишади, лекин дунё одамлари кўр эмас.
Баёнотда қўшимча қилинади:Қўшма Штатларнинг бошқа мамлакатларни дезинформация тарқатувчи деб белгилашга бўлган умидсиз ҳаракатлари Вашингтон учун энди натижа бермайди. Чунки кун сайин дунё бўйлаб Америка Қўшма Штатлари томонидан ёлғон ва нотўғри хабар ва маълумотлар ишлаб чиқарилиши ва тарқатилишига гувоҳ бўлганлар сони ортиб бормоқда.