АҚШда 3 миллион атрофидаги муҳожирлар мамлакатдан чиқариб юборилди
https://parstoday.ir/uz/news/world-i8845-АҚШда_3_миллион_атрофидаги_муҳожирлар_мамлакатдан_чиқариб_юборилди
Америка миграция федерал агентлиги тарқатган статистика маълумотига кўра, Америка қўшма штатлари президенти Барак Абама ҳозирга қадар 2 миллион 571 минг 860 нафар ноқонуний муҳожирни Америкадан чиқариб юборган
(last modified 2023-08-17T09:53:31+00:00 )
ноябр 16, 2016 18:36 Asia/Tashkent
  • АҚШда 3 миллион атрофидаги муҳожирлар мамлакатдан чиқариб юборилди

Америка миграция федерал агентлиги тарқатган статистика маълумотига кўра, Америка қўшма штатлари президенти Барак Абама ҳозирга қадар 2 миллион 571 минг 860 нафар ноқонуний муҳожирни Америкадан чиқариб юборган

Америка миграция федерал агентлиги тарқатган статистика маълумотига кўра, Америка қўшма штатлари президенти Барак Абама ҳозирга қадар 2 миллион 571 минг 860 нафар ноқонуний муҳожирни Америкадан чиқариб юборган. Тала Сор ахборот сайти тарқатган хабарга биноан, АҚШнинг ҳозирги давлати 20 январга қадар ўз ишини давом эттиради. Шу орада Барак Абама президентлик даврида мамлакатдан чиқариб юборилган муҳожирлар сони 3 миллионга етиб қолиши мумкин. Америка муҳожирлик федерал агентлиги ушбу маълумотни июл ойида эълон қилган эди. Барак Абаманинг 8 йиллик президентлик даврида Америкадан чиқариб юборилган муҳожирлар сони 2 миллион 800 дан, 3 миллион 800 нафарга етган. Шулардан келиб чиқиб шуни айтиш мумкинки, Барак Абама АҚШ давлатига президент бўлган даврида муҳожирларни мамлакатдан чиқариб юборилиши, бошқа президентлар даврига солиштирганда ниҳоятда кўп бўлган.