Покистон армиясининг операциясида 10 нафар террорчи ҳалок бўлди
https://parstoday.ir/uz/news/world-i88462-Покистон_армиясининг_операциясида_10_нафар_террорчи_ҳалок_бўлди
Покистон армияси хавфсизлик-разведка операциясида 10 террористни йўқ қилди.
(last modified 2023-10-04T15:30:24+00:00 )
октябр 04, 2023 20:26 Asia/Tashkent
  • Покистон армиясининг операциясида 10 нафар террорчи ҳалок бўлди
    Покистон армиясининг операциясида 10 нафар террорчи ҳалок бўлди

Покистон армияси хавфсизлик-разведка операциясида 10 террористни йўқ қилди.

Покистон армияси чоршанба куни баёнот берди:Бу мамлакат хавфсизлик ва разведка кучлари Балужистон вилоятининг Танк ҳудудида ўтказган қўшма операциясида террорчилар бошпанани аниқлаб, йўқ қилди.

Бу операцияда Покистон армияси аскарлари билан қуролли тўқнашувда 10 нафар террорист ўлдирилди.

Покистон армияси эълон қилди:Ҳалок бўлган террорчилар хавфсизлик кучларига, бегуноҳ фуқароларга ҳужум қилиш, мақсадли ўлдириш ва товламачилик бўйича бир неча ҳолларда қидирувда бўлган.

ИРНА хабарига кўра, Покистон армияси хавфсизлик-разведка операциялари бу мамлакатда терроризм йўқ қилинмагунча давом этишини маълум қилди ва қўшимча қилди:Бу террорчилар бошпанасидан катта миқдорда қурол-яроғ, ўқ-дорилар ва портловчи моддалар қўлга киритилди.