Британия Украина инқирозида тўғридан-тўғри ҳарбий иштирок этишга тайёрланмоқда
(last modified Thu, 05 Oct 2023 05:56:37 GMT )
октябр 05, 2023 10:56 Asia/Tashkent
  • Британия Украина инқирозида тўғридан-тўғри ҳарбий иштирок этишга тайёрланмоқда
    Британия Украина инқирозида тўғридан-тўғри ҳарбий иштирок этишга тайёрланмоқда

Буюк Британия мудофаа вазири мамлакат Украина аскарларини жанг майдонида ўқитиш учун Британия қуруқликдаги кучларининг бир қатор экипажларини Украинага юборишга тайёрлигини маълум қилди.

Британиянинг янги мудофаа вазири Грант Шаппс "Телеграф" газетасига берган интервьюсида тушунтирдики, ҳозирда Британия Украинада армиясининг жойлаштирилишини Лондондаги армия бошлиқлари билан хориждан, шу мамлакат ичида ва Россия билан жанг майдонида украиналик аскарларни тайёрлаш дастурини ўтказиш муҳокама қилинмоқда.

Шаппс, шунингдек, Британияга Украинага Қора денгиздаги Россия ҳужумларидан ўзини яхшироқ ҳимоя қилишда ёрдам бериш учун ўз ҳарбий-денгиз кучларидан фойдаланишни таклиф қилди.

Британия мудофаа вазири шундай деди:"Британия денгиз давлатидир, шунинг учун биз ёрдам бера оламиз ва маслаҳат берамиз, айниқса сув халқаро сувдир."

Буюк Британия мудофаа вазирининг мамлакатнинг Украинага ҳарбий кучларини юбориш режаси ҳақидаги баёноти чоп этилиши ортидан Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведевнинг кескин муносабати кузатилди. У Британия экспедицион кучлари Россия қуролли кучлари томонидан нишонга олиниши билан таҳдид қилди.

Ғарб давлатлари Киев ҳукуматини қўллаб-қувватлаш баҳонасида Украинага молиявий ёрдам ва қурол-яроғ етказиб, тинчликка эришиш ва Украина ва Россия ўртасидаги инқирозга барҳам бериш учун музокаралардан қочади.