Путин: Москва ва Теҳрон ўртасидаги алоқалар тобора кенгайиб бормоқда
Россия президентти Владимир Путин Москва Теҳрон билан яхши муносабатларга эга ва уни ривожлантириш ва мустаҳкамлашни режалаштирмоқда деб айтди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Вадимир Путин Сочи шаҳрида бу мамлакатнинг энг яхши ўқитувчи танлови ғолиблари ва финалчилари билан учрашувида Москва ҳукуматининг Теҳрон билан муносабатлари ҳақида тўхталиб, Россия федарацияси Эрон Ислом республикаси билан жуда яхши алоқаларга эга ва Москва эса Теҳрон билан яқинроқ алоқаларни истайди деб таъкидлади.
Россия президенти шунингдек Россия Эрон билан муносабатларни ҳар томонлама мустаҳкамлайди деб қўшимча қилди.
Эрон Ислом республикаси ва Россия федерацияси икки томонлама соҳаларда айниқса иқтисодий, ҳарбий ва хавфсизлик алоқаларида ҳамда АҚШ бир томонламалилигига қарши туриш каби минтақавий ва халқаро масалаларда стратегик манфаатларга эга бўлиб бу сўнгги йилларда икки томон ўртасидаги яқин ҳамкорликларнинг асосий омилларидан бири бўлган.