Владимир Путин: Хитой Украина тинчлиги учун реал таклифлар қилмоқда
Владимир Путин Хитойнинг Украинадаги инқирозини тугатиш йўллари бўйича қилган таклилфлари реалдир деб таъкидлади.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Россия федерацияси президенти Вадимир Путин Хитой позициясини олқишлаб, Украина тинчлиги учун Пекин ҳукуматининг таклифларини реал эканлиги ҳақида гапириб, аммо Киев режими конструктив музокараларни ҳамон рад этади ва шу билан бирга ўжарлик билан Россияни жанг майдонида мағлуб этишга интилади ва муваффақиятиз қарши ҳужумида катта юқотишларга дуч келмоқда деб изоҳлади.
Владимир Путин Украина ҳатто музокараларни тақиқлаб бу хусусда ҳужжат чиқраганини қўшимча қилди.
У душанба куни терактларга қарамай Укрананинг қарши ҳужумларини бутунлай барбод бўлганини маълум қилди.
У сўзларининг бошқа қисмида, Украинанинг мустақиллик тарафдори бўлган Донецк ва Луганск ҳудудлари устидан назоратни қайта қўлга киритиш борасидаги ҳаракатлари муваффақиятсизликка учраганини қўшимча қилиб, Украинани ўз амалиётларида " террорчилик" усуллардан фойдаланишда айблади.
Путинга кўра Россиянинг Украинадаги ҳаракатлари мудофаа ва минтақадаги русийзабон аҳолини ҳимоя қилишга қаратилган.
Россия президенти шунингдек урушга тайёрланагани аммо тинчликни истайдианини элатиб, Россия давлати Ғарб билан муносабатларида " тинчликни хохласанг, урушга тайёрла деган эски мақолга амал қилади деб эълон қилди.