Россия: Ғазо бўлгасига инсонпарварлик ёрдам учун барқарор йўналишни ўрнатишни таклиф қилди
Россия ТИВ матбуот котиби Ғазо секторига гуманитар ёрдам жўнатиш учун барқарор йўл ва асос яратишга чақирди.
ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, бугун Россия ТИВ матбуот котиби, Мария Захарова бугун бўлиб ўтган матбуот анжуманида Ғазо бўлгасига гуманитар ёрдам жўнатиш учун барқарор йўл ва асос яратишни сўраган ҳолда маълум қилди. Ҳозиргача қисман Миср ва Ғазо чегарасини кесиб ўтмишдаги қийинчиликлар туфайли Ғазо бўлгасига гуманитар кучларни етказиб бериш учун барқарор канал ташкил қилишнинг имкони бўлмади.
Россиянинг ушбу дипломати импорт қилинган ёрдам гуманитар ташкилотлар вакиллари эътироф этганидек, Ғазо аҳолиси эҳтиёжларининг атиги 3 фоиздан камроғини қондиради.
Ғазо бўлгасининг қаттиқ қамал қилиниши, биринчи навбатда тинч аҳолига таъсир қилади ва ёқилғи, озиқ-овқат , дори-дармон ва шифохоналарда жойнинг кескин танқислиги ва тоза сувдан фойдаланиши чекланганлиги каби муаммолари келтириб чиқаради.
2023 йил 7 октябр, шанба куни Фаластин қаршилик кучлари Ғазодан (Фаластин жануби) ишғолчи Сионистик режим позицияларига қарши “Ал-Ақса тўфони” деб номланган кутилмаган операция бошлади. Бу режим ўч олиш ва ўз муваффақияцизлигининг ўрнини қоплаш мақсадида Ғазо секторидаги барча ўтиш жойларини ёпиб қўйди ва бу ҳудуддаги турар-жой ва тиббиёт ҳудудларини тинимсиз бомбардимон қилмоқда.
Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлигининг матбуот котиби, Ашраф Ал-Қадра бугунги сўзларида Ал-Ақсо тўфони операцияси бошланганидан бери /7 октярбь/ бу секторда шаҳид бўлганлар сони 9 минг 61 кишига етди, улардан 3 минг 760 нафарини болалар ва 2 минг 326 нафарини эса аёллар ташкил қилади деб эълон қилди.