ноябр 05, 2023 14:42 Asia/Tashkent
  • Зеленский Россия билан тинчлик музокараларини рад этди
    Зеленский Россия билан тинчлик музокараларини рад этди

Ғарбнинг босимига қарамай, Украина президенти Россия билан тинчлик музокараларини давом эттиришдан бош тортди.

Ўзбек сайтининг ёзишича, бу ҳақда Украина президенти Владимир Зеленский Европа Иттифоқи комиссияси раҳбари Урсула фон дер Леен билан учрашувдан сўнг ушбу мамлакат пойтахти Киевда ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди:"Тинчлик музокаралари йўқ ва бўлмайди".

Зеленский Украина бош қўмондони Валерий Залогенийнинг Россия билан уруш жабҳасидаги вазиятни “боши берк кўча” деб атаган интервьюси ҳақида шундай деди:Киев, айниқса, можаронинг бошида анча оғир шароитларни бошидан кечирди.

У таъкидлади:Айни дамда асосий муаммо осмоннинг Россия томонидан назорат қилиниши, бу муаммонинг ечими эса Украинага Ф-16 қирувчи самолётларини етказиб беришдир.

Зеленский тушунтирди:Украинага Ф-16 қирувчи самолётларини етказиб бериш ҳақида қарор қабул қилинди. Бу қарор украиналик учувчиларни тайёрлаш тугашини кутмоқда.

Ушбу ҳисоботга кўра, Европа Иттифоқи комиссияси раҳбари Урсула фон дер Леен Украинанинг Европа Иттифоқига аъзолик шартларини бажаришдаги муваффақиятини баҳолаш учун Киевга келган.

Вондерлайннинг сафари Киев учун энг муҳим ва оғир пайтга тўғри келади, чунки Украина қўшинлари (жанг майдонида) чарчоқ ва АҚШнинг Киев кўп боғлиқ бўлган ҳаётий ҳарбий ёрдами келажаги ҳақидаги хавотирларга дуч келмоқда.

Айни пайтда баъзи хабарлар ва янгиликлар Европа давлатларининг Украинадаги уруш харажатларини кўтаришда давом этаётганидан норозилиги, шунингдек, Украина кучларининг Россияга қарши туришга қодир эмаслиги ҳақида гапиради.

Ёрлиқ