ноябр 10, 2023 13:20 Asia/Tashkent
  • Лавров: Евроосиё иқтисодий иттифоқи ва МДҲ доллардан воз кечиш йўлида етакчилик қилмоқда
    Лавров: Евроосиё иқтисодий иттифоқи ва МДҲ доллардан воз кечиш йўлида етакчилик қилмоқда

Россия ташқи ишлар вазири яқинда Евроосиё иқтисодий иттифоқи ва МДҲ давлатлари доллардан воз кечиш жараёнини фаол бошлаганини маълум қилди.

Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Украина масаласини ҳал этишга бағишланган йиғилишда айтиб ўтди.

Унинг фикрича, жаҳон иқтисодиётидаги бу жараённинг двигатели Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) ва Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) ҳисобланади.

У айтди:Доллардан воз кечиш омиллари орасида Евроосиё иқтисодий иттифоқи, МДҲ каби ташкилотларни кўришимиз аниқ.

Лавровнинг сўзларига кўра, аъзо давлатлар ўртасидаги савдода миллий валютанинг улуши 85-90 фоизга етган.

Россия ташқи ишлар вазири таъкидлади:Хитой билан товар айирбошлашимиз доллардан воз кечгандек деярли бир даражага этади.

Ташқи ишлар вазири эслатди: Бу йил БРИКС йиғилишида миллий валютадан бошқа умумий ҳисоб бирлигини яратиш нияти билдирилди.

Шунингдек, у АСЕАНнинг маҳаллий валюталарда ҳисоб-китобларни рағбатлантириш ва минтақавий тўлов тизимларини боғлаш ҳақидаги қарорини эслатиб ўтди.

Аввалроқ Россия президенти Владимир Путин Евроосиё иқтисодий иттифоқи иқтисодий барқарорликда асосий роль ўйнаши кераклигини айтган эди.
 

 

Ёрлиқ