Франция фойдаланилган ҳарбий техникасини Арманистонга сотиб юбормоқда
(last modified Sun, 12 Nov 2023 15:19:08 GMT )
ноябр 12, 2023 20:19 Asia/Tashkent
  • Франция фойдаланилган ҳарбий техникасини Арманистонга сотиб юбормоқда
    Франция фойдаланилган ҳарбий техникасини Арманистонга сотиб юбормоқда

Озарбойжон респубилкаси ОАВлари Франция томонидан Арманистонга фойдаланилган қуролларини жумладан зирҳли машиналарини жўнатаётганини иддао қилди.

Яқинда Арманистон ҳукумати Франция қурол-яроғи департаменти билан 3 та  “Grand Master 200” радар тизимини, тунги кўриш камерасини сотиб олиш бўйича шартномаларини имзолаганди. Ереван ва Париж давлатлари ўртасида   “Mistral” қисқа масофали ракета тизимини харид қилиш бўйича яна бир шартнома ҳам имзоланган.

Қорабоғда юз беган иккинчи урушида Ереван ҳукумати Бокуда мағлубиятга учрагач ҳарбий қудратин оширшга ҳаракати қилмоқда.

Озарбойжон республикасининг “Trend News” ахборот агентлиги ижтимоий тармоқлардаги суратларга таяниб Францияда ишлаб чиқарилган ва ишлатилган ҳарбий техника Грузия орқали Арманистонга юборилганини даъво қилди.

Грузия ҳукумати ҳозиргача бу борада мнуосбат билдиргани йўқ.

Эълон қилинган суратларда  “Akmat”  компанияси томонидан ишлаб чиқарилган “Bastion”  француз кўп мақсадли зирҳли машиналари Грузиянинг Поти портига юклангани кўрсатилган.