Америка расмийлари Украинадаги ўлганлар ва ярадорлар ҳақидаги маълумотларни эълон қилди
Америка расмийлари Россия билан урушда 190 минг украиналик аскар ҳалок бўлган ёки яраланганини эълон қилди.
Эсономист нашрининг ёзишича, Америка расмийлари душанба кунги ҳисоботида Украина Россиянинг махсус ҳарбий амалиётлари давомида 70 минг аскарини йўқотганини эълон қилган.
Ушбу хабарга кўра, бу тўқнашувларда 120 минг Украина аскари яраланган.
Бу одамларнинг ўлдирилиши ва яраланиши Украинада эркак ишчиларнинг етишмаслигига олиб келди.
Украинадаги уруш бу мамлакат ишчи кучида катта таназзулга олиб келди ва 4,8 миллион киши ишсиз қолди.
Россиянинг ўз мамлакатига ҳужуми бутун Европага қарши ҳаракат деган даъво билан Киев ҳукумати ҳозиргача Ғарб давлатларидан юзлаб миллиард долларлик молиявий ёрдам олди.
Статистик маълумотларга кўра, АҚШ ва бошқа ҳомий давлатлар Украинадаги 150 минг давлат хизматчиси ва ярим миллиондан ортиқ ўқитувчи, профессор ва мактаб ходимларининг иш ҳақини самарали тўлайди.