Бразилия президенти БМТнинг Ғазода сионистик режим жиноятларига қарши ожизлигига муносабат билдирди
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Ғазодаги сионистик режим жиноятларига қарши ожизлигига жавобан Бразилия президенти Бирлашган Миллатлар Ташкилоти энди ҳеч қандай қадри йўқлигини айтди.
Спутник сайтининг чоршанба куни хабар беришича, Бразилия президенти Лула да Силва Қўшма Штатларнинг Хавфсизлик кенгашининг Фаластинда гуманитар ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги қарорига вето қўйиш ҳаракатини танқид қилиб, айтди:Иккинчи жаҳон урушидан кейин ташкил этилган Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг тузилмаси эски.
Бразилия Президенти таъкидлади:1945 йилдаги Бирлашган Миллатлар Ташкилоти энди 2023 йилга келиб ҳеч қандай қадри йўқ.
Да Силва ўз баёнотларини давом эттирар экан, сионистик режимнинг Ғазо секторида фаластинлик аёллар ва болаларга қарши жиноятларини яна бир бор “терроризмга тенг” деб таърифлади.
Бразилия президенти қўшимча қилди:Шунинг учун биз аъзолар сонини ва унинг қандай ишлашини ўзгартиришни ва ветони тугатишни хоҳлаймиз.
Эслатиб ўтамиз, Бразилия 18 октябрь куни БМТнинг қарор қабул қилувчи олий органига резолюция тақдим этган эди. Унда сионистик режимининг фаластинлик тинч аҳолисини Ғазо шимолидаги барча ҳудудлардан кўчириш ва жанубга ўтказиш тўғрисидаги буйруғини бекор қилиш таклифи илгари сурилган.
Ушбу С/2023/773 резолюциясида Бразилия, шунингдек, БМТнинг ёрдам агентликлари ва уларнинг ҳамкорлари, шунингдек, Халқаро Қизил Хоч Қўмитаси ва бошқа ташкилотлар томонидан тинч аҳолига ёрдам етказилишига рухсат бериш учун гуманитар ўт очишни тўхтатишга чақирди.
Хавфсизлик Кенгашининг 15 аъзосидан 12 таси резолюцияни қўллаб-қувватлаган, бироқ Вашингтон унга вето қўйган.
Аввалроқ Бразилия президенти "Ҳозир Ғазода гувоҳ бўлаётган нарса Исроил бош вазирининг ақлдан озганлиги", деб таъкидлаб, эьлон қилган эди:Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Фаластин давлатини яратишни кафолатлаш учун жасоратга эга бўлиши керак.