ноябр 21, 2023 18:39 Asia/Tashkent
  • Россиялик дипломат: Украина консуллик идораларида ёлланма жангариларни ишга олмоқда
    Россиялик дипломат: Украина консуллик идораларида ёлланма жангариларни ишга олмоқда

Россия ТИВ -нинг махсус вакили Украина ҳукумати томонидан бу мамлакатнинг Ғарб давлатидаги консуллик ва дипломати идораларида ёлланма аскарларни ишга олишини хабар қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича Россия ТИВ-нинг махсус вакили Радион Мирошник ўтказилган матбуо анжуманида, Украинанинг Ғарб мамлакатларидаги дипломатик ва консуллик идоралари бу мамлактадаги уруш баҳонасида ёлланма  жангариларни ёллаш била шуғулланаётганини таъкидлаб бу вазият ҳукумат дипломатия тамойилларига зид деб баҳолади.

Радион Мирошник ўз сўзларида Украина ҳукумати барча мавжуд меъёрларни бузган ҳолда ўзининг дипломатик ва консуллик идораларига дунёнинг турли бурчаклардан жангариларни жалб қилмоқда деб қўшимча қилди.

Россия ТИВ вакилининг айтишича, Москва ҳукумати тегишли халқаро майдонларда Киев ҳукуматининг ноқонуний ҳатти-ҳаракатларини кўтарган, афсуки баъзи давлатлар Украинанинг ноқонуний фаолиятини кўрмаганга олмоқда, деб эслатди.

Россия Мудофаа вазирлиги ҳам жорий йил июл ойида тарқатган ҳисоботига асоснан, ўтган 2022 йил февралида Украинада уруш бошлангач 12 мингга яқин хорижлик ёлланма аскар бу  мамлакатга борган.

Россия Мудофаа вазирлиги ҳам 2023-йил июл ойига қадар Укранада бор -йўғи 2200 нафар хорижлик ёлланма жангари қолган улардан 5 минг нафари ҳалок бўлган, қолганлари эса мамлактани тарк этган деб маълум қилди.

Айни пайтда Дмитрий Песков /Россия президентининг матбуот котиби/ Москванинг Украинадаги ҳарбий операциялаида ўз мақсадларига эришиши муҳимлигини баён этар экан Москва ҳукумати шу сабабдан бу амалиётни тўхтамаслигини қўшимча қилди.

Ёрлиқ