Путин: Ғарбий Осиё ва Украинадаги тартибсизликларга Ғарб сабабчи
Москвада бўлиб ўтган 9-Примаков учрашувида Россия президенти Ғарбий Осиё ва Украинадаги тартибсизликлар сабабчиси Ғарб деб атаган.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Россия президенти Владимир Путин душанба куни Москвада бўлиб ўтган 9-Примаков учрашувида дунёда ҳукмронлик қилишга ўрганиб қолган Ғарб давлатлари Ғарбий Осиё ва Украинада беқарорлаштирувчи ҳаракатларни амалга ошираётганини маълум қилиб, айтди:Ғарб давлатлари ўзларининг заифлашиб бораётган таъсирини сақлаб қолиш учун ҳеч нарсадан тўхтамайдилар, босим ўтказадилар ва қўллайдилар ва халқаро ҳуқуқ тизимини қоидаларга асосланган тартиб билан алмаштирадилар.
Душанба куни Москвада глобаллашувдан кейинги уфқлар мавзуси билан бошланган 9-Примаков учрашувида 26 давлатдан, жумладан Эрон Ислом Республикасидан 58 нафар хорижлик меҳмон иштирок этди ва кўп қутбли дунёнинг шаклланишини муҳокама қилди.
Икки кунлик учрашувда Россия расмийлари орасида ташқи ишлар вазири Сергей Лавров, президент маслаҳатчиси Юрий Ушаков ва “Росатом” компанияси бош директори Алексей Лихачев ҳам бор.