АҚШни Ғазо бўлгасида ўт очишни тўхтатиш резолюцияга вето қўйгани кескин қораланмоқда
(last modified Sat, 09 Dec 2023 08:18:43 GMT )
декабр 09, 2023 13:18 Asia/Tashkent
  • АҚШни Ғазо бўлгасида ўт очишни тўхтатиш резолюцияга вето қўйгани кескин қораланмоқда
    АҚШни Ғазо бўлгасида ўт очишни тўхтатиш резолюцияга вето қўйгани кескин қораланмоқда

Халқаро Амнистия ташкилоти АҚШнинг Ғазо бўлгасида оташкесим ўрнатиш резолюциясига вето қўйганини қоралади.

Ғазо бўлгасида АҚШнинг урушқоқлик ҳаракатлари давом этар экан, бу мамлакат БМТ Хавфсизлик Кенгашининг доимий аъзоси сифатида, кеча БАА томонидан Ғазода ўт очишни тўхтатиш бўйича таклиф қилинган резолюцияга бу кенгашда 13 ижобий овоз олганига қарамай вето қўйди.

Халқаро Амнистия ташкилоти бош котиби Агнес Калламард бугун бу ташкилот веб- сайтида тарқатган баёнотида,  АҚШнинг Ғазо бўлгасида оташкесим ўрнатишни тўхташиш резолюциясига " вето" қўйишига жавобан АҚШ " тинч аҳолиси азобларига бафарқлигини"ни кўрсатди деб айтди.

Хоним Калламард шунингдек, " АҚШ уялмасдан ўз ветосини қурол сифатида ишлатди  ва халқаро тинчлмк ва хавфсизликни сақлашда унинг ишончи ва қобилиятига путур етказди деб изоҳлади.

Халқаро Амнистия Бош котиби шунингдек, АҚШ ушбу резолюцияга вето ҳуқуқидан фойдланаши ахлоқий нуқтаи назардан ҳам ҳимояланмайди деб таъкидлади.

Россиянинг БМТдаги вакили ўринбосари Дмитрий Полянский ҳам  БМТ Хавфсизлик Кенгашиданги АҚШнинг инсонга қарши ҳаракатларига жавобан бу кенгашнинг ҳаракатсизлиги Ғазо бўлгасида кенг кўламли вайронгарчилик ва гуманитар фалокатга олиб келди деб эълон қилди.

Полянкский  ўз сўзларида, АҚШ дипломатияси яна куйдирилган ерни ва вайронгарчиликга сабаб бўлмоқда деб маълум қилди.

Франция мамлакатининг БМТдаги вакили Де Ривере АҚШнинг БМТга тўсқинлик қилишга жавобан, БМТ Хавфсизлик кенгашида ҳақиқий мажбурият йўқлигини тан олди.

У шунингдек бу кенгаш яна бир бор муваффақиятсизлика учради деб айтди.

Эрон ТИВ матбуот котиби Носир Канъоний ҳам АҚШ томонидан бу резолюцияга вето қўйилганини қоралаб, Вашингтон режими яна бир бор Ғазо халқини оммавий қирғин қилишда айниқса Фаласинлик аёллар ва болалаларни шаҳид қилиш  ҳамда Ғазодаги инфратузилмаларини вайрон қилишда асосий рол ўйнаётганини исболаб берди деб таъкидлади.