декабр 17, 2023 15:27 Asia/Tashkent
  • БМТ Хавфсизлик кенгаши ҳам Эроннинг Систон ва Балучистон вилоятида содир бўлган терактни қоралади
    БМТ Хавфсизлик кенгаши ҳам Эроннинг Систон ва Балучистон вилоятида содир бўлган терактни қоралади

БМТ Хавфсизлик кенгашининг аъзолари ҳам "Жайш-уз-зулм" террорчи гуруҳи томонидан Эроннинг Систон ва Балучистон вилоятининнг Роск туманидаги полиция қароргоҳига уюштирилган қўрқоқларча терактни кескин қоралашди.

Эрон телерадиокомпаниясмининиг ўзбек тилидаги сийтининг хабар қилишича  БМТ Хавфсизлик кенгаши  аъзолари баёнотида,  пайшанба куни  Жайш-уз-зулм исмли  террорчи гуруҳни Эрон жануби -шарқидаги Роск туманидаги полиция қароргоҳига уюштирган ҳужумида 11 нафар эронлик полициячи шаҳид бўлди ва 8 нафари жароҳатланди деб эълон қилинди.

Баёнотда шунингдек Хавфсизлик кенгаши аъзолари шаҳид бўлганларнинг оила аъзолари ва Эрон Ислом Республикасининг ҳукуматига чуқур ҳамдардлик билдириб, жароҳатланганларни тез ва тўлиқ соғайишини тилаб терроризм ва ўзининг барча кўриниш ва шаклларида халқаро тинчлик ва хавфсизликка таҳдид соладиган энг жиддий таҳдидлардан биридир деб қўшимча қилган.

БМТ Хаафсизлик Кенгаши  аъзолари ўз баёнотида бу қораланган террорчилик ҳаракталарнинг айбдорлари, молиячилари, ташкилотчилари  ва тарафдорларини  жиноий жавобгарилкка тортиш зарурлигини таъкидладилар.

Бундан олдин, БМТ вакили Стефан Дюжарик  кеча маҳаллий вақт билан берган баёнотида, БМТ ҳам Эрон Ислом республикасининнг Систон ва Балучистон вилояти полиция қароргоҳига уюштирган теракни кескин қоралайди ва ушбу ҳужумнинг айбдорларри ва омилларини жавобгарликка тортиш зарурлигини таъкидалайди деб  маълум қилди.

Ёрлиқ