декабр 23, 2023 12:52 Asia/Tashkent
  • Гуттереш: Хавфсизлик кенгаши резолюцияси Ғазодаги гуманитар инқирозни яхшиланишига ёрдам беришига умид қиламан
    Гуттереш: Хавфсизлик кенгаши резолюцияси Ғазодаги гуманитар инқирозни яхшиланишига ёрдам беришига умид қиламан

Хавфсизлик Кенгашининг Ғазо секторига гуманитар ёрдам жўнатиш тўғрисидаги резолюцияси маъқулангач БМТ Бош котиби Антонио Гуттереш мазкур резолюциянинг маъқулланиши Ғазо секторидаги гуманитар инқирозни яхшиланишига олиб келишига умид билдирди.

Эрон телерадликомпнаиясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, БМТ Бош котиби, Антонио Гуттереш кеча БМТ қароргоҳида мухбирлар билан шу йилнинг сўнгги матбуо анжуманида, Ғазода содир бўлаётган воқеаларнинг ҳақиқий ечими инсонпарварлик сабабларга биноан ҳарбий аракталарни зудлик билан  тўхтатиш эканлигига тўхталиб, Исроил режимининг ҳарбий амалиёти Ғазо бўлгасида ёрдам тарқатилишига  тўсқинлик қилмоқда  деб таъкидлади. Антонио Гуттереш шунингдек Исроил режимидан  ёрдам тарқатилишидаги тўсиқларни олиб ташлашини сўради.

БМТ Хавфсизлик Кенгаши  дипломатларининг бир ҳафталик муҳокамалари  ва оғзаки баҳсларидан кейин  13 ижобий овоз ва иккита бетараф овоз билан Ғазо сектори  бўйича таклиф қилинган резолюцияни ҳеч қандай қаршликисиз тасдиқланди.

Шунингдек бу резолюцияда  Ғазода зудлик билан ёрдам юборишга тўхталиб можаролани тўхтатиш учун шарт -шарои яратиш зарурлиги ҳа мбаён этилган.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ режими жорий йилнинг 8 декабрь куни БМТ Хавфсизлик Кенгашининг  доимий аъзоси сифатида  бу кенгашда 13 овоз олганига қарамай БАА томонидан таклиф қилинган,  Ғазо бўлгасида ўт очишни тўхтатиш бўйича резолюцияга вето қўйганди.

Ёрлиқ