Японияда содир бўлган кучли зилзила қурбонлари сони 48 нафарга етди
(last modified Tue, 02 Jan 2024 12:35:56 GMT )
Январ 02, 2024 17:35 Asia/Tashkent

Япония мамлакатининг Ишикава префектурасида юз берган 7,4 балли зилзила қурбонлари сони 48 кишига етди. Бу мамлакат расмийлари вайроналар кўлами ва жароҳатананлар сони кўплиги сабабли зилзила қурбонлари сони ортиши эҳтимолини истисно қилмаган.

Кеча Япония мамлакати метереология ташкилоти бу мамлакатда юз берган 7,4 магинатудали зилзила ортидан қирғоқ бўйи ҳудудларида цунами содир бўлиши ҳақида огоҳлантирди.

Янги йил яъни- 2024 йилнинг 1 кунида содир бўлган зилзила Япония пойтахти Токио шаҳрида ва Кано минтақасида ҳам сезлди.

Бу мамлакат метереология гантели Фукуи, Ишикива, Нигата ва Тояма префекторларининг қирғоқ ҳудудларида ҳам цунами хавфи эълон қилинди.

Япониянинг Ишикавадаги Ното ярим оролигача метргача тўлқинлар кутилмоқда. 

Япония Бош вазири Фумио Кисида ҳам бу мамлакат аҳолисини зизилада жабр кўрган ҳудудда ва мамлакатнинг ҳарбий  қирғоқлари  эвакуция қилишга даъват этди.

Япония шарқидаги темир йўл компанияси ҳам зилзила сабабли Тохоку, Жутсу ва Хокурико Шинкансен йўналишларида барча поездлар ҳаракатини тўхтатди.

Мамлакатнинг “Hokuriko Electric” ширкати ҳам АЭСлари узилишлар текширилаётганини хабар қилди.

Бу мамлакат метереология агентлиги кучли зилзиладан кейин 150 марта афтершок содир  бўлганини ҳам маълум қилиб яқин кунларда кучлироқ зилзилалар бўлиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

Хабарга асосан қутқарув гуруҳлари қамалиб қолган ва яралангаларни топиш учун бинолар вайроналари орасидан қидирув ишлар олиб борилмоқда. Баъзи йўларда ёриқлар пайдо бўлган ва мингла уйлар аҳм светсиз қолган.

Ёрдам гуруҳлари саъй-ҳаракатлари вайрон бўлган бинолар ва тўсилган йўллар сабабли қийинчилик туғдирганини айтмоқда. Зилзила ортидан кўплаб поездлар, кемалар ва самолётларнинг зилзиладан зарар кўрган  ҳудудларга ҳаракати тўхтаилган.  Ното аэропорти ҳам учиш-қўниш йўлаги, терминал ва аэропортга олиб борувчи йўллар шикасталангани учун ёпилган.